"Бунёдкор" клуби футболчиси фаолиятини Европада давом эттиради

дек 11 / 2019

alt

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Шохрух Гадоев фаолиятини Озарбайжон чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳамюртимиз Кешля Баку клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшлик ярим ҳимоячи фаолиятини Насафда бошлаб, кейинчалик Баҳрайн ва Жанубий Корея клубларида ҳам ўйнаган. Бу мавсум ўртасида қалдирғочлар сафига қайтган футболчи энди Кешля Баку футболчисига айланди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *