Бугун "Uzbek Tigers" - "Cuba Domadores"га қарши жанг ўтказади

мая 13 / 2017

alt

Бугун, 13 май куни Самарқанд шаҳрида “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) доирасидаги чорак финал босқичининг илк учрашувини ўтказади. “Uzbek Tigers” амалдаги чемпион - Кубанинг “Cuba Domadores” жамоасига қарши рингга кўтарилади.

Бокс оқшоми соат 19.30да “Мўъжиза” амфитеатрида бошланади. Дастурдан 5та жанг ўрин олган.

Жуфтликлар билан танишинг:

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Жоханус Аргилагос

56 кг: Муроджон Аҳмадалиев - Хавер Ибаньес

64 кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз

75 кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес

91 кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон

Икки жамоа ўртасидаги жавоб учрашуви 19 май куни Гавана шаҳрида бўлиб ўатди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *