Бугун Руслан Чагаев чемпионлик камарини ҳимоя қилади

мар 05 / 2016

alt

Унинг рақиби мағлубият нималигини билмай келаётган австралиялик “нокаутчи” Лукас Браун. Ушбу бокс кечаси Рамзан Қодировга тегишли “Ахмат” бокс клуби томонидан ташкил этилаётган бўлиб, жами 13 та жанг ўтказилади. Кеча боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Унга кўра, Руслан Чагаев рақибига нисбатан бир килограммга енгилроқ эканлиги ойдинлашди. Ҳамюртимиз 112,7, австралиялик Лукас Браун эса 113,75 кг тош босди, деб ёзади olamsport.com.

Агар ҳамюртимиз бугунги жангда ғалаба қозонса, яна бир бор Окендога қарши реванш жангида иштирок этади. Бўлажак жанг ғолиби эса WBA Super чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятини қўлга киритади. 

  • Мехмон
    07 март 2016, 17:18

    келгуси ишларда факат галаба

  • Икрам
    06 март 2016, 10:10

    Жанг нитижаси нима булди

  • Мехмон
    06 март 2016, 09:30

    омат тилаймиз хамюртимизга факат галаба брат

  • Мехмон
    05 март 2016, 18:12

    Мағлубиятни бугун бир кўрсин Лукас укамиз.

  • Мехмон
    05 март 2016, 15:12

    00:00 МатчТВ да

  • Мехмон
    05 март 2016, 14:08

    омад тилаб коламиз руслан братанга

  • Мехмон
    05 март 2016, 13:59

    Имкон бўлса бизнинг телеканалларда хам ушбу боксни куйишса яхши буларди. хам юртимизга далда булар эдик. Унга доимо омад узбек углонига омад. Соат нечида кайси спорт каналида намоиш этилади. Илтимос билганлар ёзиб юборинглар. Хаммага омад.

  • Алик
    05 март 2016, 13:36

    Руслан камар узингники хечкимга берма. ОМАД!!!

  • Мехмон
    05 март 2016, 12:19

    Руслан Чагаевга фақат омад тилаймиз Ўзбекистонликлар номидан ва ғалаба кутиб қоламиз.

  • Мехмон
    05 март 2016, 11:52

    Хамюртимизга омад тилаймиз

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *