Бугун Олимпия терма жамоамиз чорак финал масаласини ҳал қилади

янв 15 / 2020

alt

Хабарингиз бор Таиландда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳдаги сўнги учрашувини ўтказади.

Футболчиларимиз учинчи турда Жанубий Корея жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйинни япониялик Хироюки Кимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ўйин Тошкент вақти билан 15:15 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 4 очко билан “С” гуруҳида эгаллаб турибди. Жанубий Корея термаси эса 6 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *