Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Сурияга қарши ўйнайди

июн 11 / 2019

Бугун 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув "Миллий" стадионда соат 18:30да бошланади. Мазкур ўйинни қирғизистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси июн ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказди. Сафарда Туркияга 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 7 июнь куни Тошкентда КХДР терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
Шунингдек, бугун Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Дастлабки баҳс 9 июнь куни Андижонда ўтказилган ва ўша учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
 
Бугунги учрашув Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:30да бошланади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *