Бугун Ўзбекистон ОТЖ тожикистонлик футболчиларга қарши ўйнайди

мар 26 / 2019

alt

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида ўзининг иккинчи учрашувини ўтказади. “F” гуруҳидан жой олган жамоамиз саралашнинг охирги турида тожикистонлик тенгқурларига қарши майдонга тушади.

Бўлажак баҳсда қўлга киритиладиган ғалаба ёки дуранг жамоамизни келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг иштиркочисига айлантиради. Таиландда ўтадиган қитъа биринчилиги Токио Олимпиадасига йўлланма бериши билан янада аҳамиятли. Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ОТЖга қарши аввалги баҳсда юртдошларимиз 3:0, тожикистонликлар эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

U-23 Осиё чемпионати саралаши
26 март, «Пахтакор» стадиони. Соат 17:00
Ўзбекистон – Тожикистон

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *