Бугун Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади

апр 19 / 2019

alt

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Ушбу кун доирасида саралаш баҳслари ўтказилиб, унда 3 нафар вакилимиз Шунқор Абдурасулов, Бобо-Усмон Ботуров ва Ёдгорой Мирзаева рингга кўтарилишади. Уларнинг рақиблари билан танишинг:

Эркаклар:
– 64 кг: Шунқор Абдурасулов – К. Ал-Эзире (Ироқ) (13:45)
– 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров – Б.Ганбатар (Мўғулистон) (16:15)
Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Кришми (Шри-Ланка) (17:30)
Изоҳ: Беллашувлар бошланиши Тошкент вақти билан тахминан олинган бўлиб, ундан аввалги баҳслар тез якунланишига қараб ўзгариши мумкин

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *