Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 9 та олтин медални қўлга киритиб, рекорд ўрнатди (+видео)

мая 07 / 2017

alt

Хабарингиз бор, Тошкентда 30 апрелдан 7 майга қадар бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

6 май куни ўтказилган дастлабки финал жангларида 3 нафар боксчимиз - Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Элнур Абдураимов (60кг) ва  Исроил Мадримов 75кг) рақибларини таслим қилиб, терма жамоа ҳисобига олтин медалларни тақдим этишди. Шу куннинг ўзида 81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам қозоғистонлик Ерик Алжановни мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.

Бугун боксчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов (49 кг), Иқболжон Холдоров (64 кг), Жасурбек Латипов (52 кг), Шаҳрам Ғиёсов (69 кг), Баҳодир Жалолов (91 кг)лар ҳам финал жангини ўтказишди ва барча жанглар ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 9 та олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини ўрнатишди.

Видео

Видео: Futbol TV, YouTube

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *