Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди

сен 05 / 2017

alt

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида терма жамоамизни вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

– Халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда қатнашаётган ҳар бир спортчимиз ортида ўзини мана шу даражага етказган Ватанимиз, халқимиз турганини, яратилаётган шароитларнинг барчаси истиқлолимиз шарофатидан эканини чин дилдан ҳис қилади, – дейди бокс бўйича жаҳон чемпиони Ш.Ғиёсов. – Мана шу туйғу биз, спортчиларга катта куч-қувват ва ишонч беради. Жаҳон чемпионатидаги ғалабамизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаймиз. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
  • Мехмон
    16 сентябр 2017, 16:30

    Шахрам Гиесов Бокс оламининг № 1 кучли боксчиси! Келгусида 1 раундаек накаудга учратгин майлими Шахрам!

  • Мехмон
    05 сентябр 2017, 19:35

    Баракалла ўзбек боксчилари зўр

  • Мехмон
    05 сентябр 2017, 13:53

    Баракалла ўзбек йигитлари, бундан кейин хам юкори уринларни эгаллашларинга ишонамиз, яна бир маротаба баракалла.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *