Блаттер: "Менинг футболдаги қиладиган ишларим қолмади. Мен ҳаммасини тугатдим"

дек 24 / 2015

alt
"Менинг футболдаги қиладиган ишларим қолмади. Мен ҳаммасини тугатдим. Ишимизга 27 май куни АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашгандан кейин ФИФА ташкилотига ишонч қолмади", - деб 79 ёшли швейцариялик функционернинг сўзларини келтиради uff.uz.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА раҳбари Мишель Платини 8 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият туридан четлатилган эди.

Блаттер биринчи марта 1998 йилда ФИФА президенти бўлганди. Шундан сўнг 2002, 2007, 2011 ва 2015 йилларда ҳам қайта сайланганди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *