Блаттер ва Платини 8 йил муддатга футболдан четлатилди

дек 21 / 2015

alt
Ушбу қарор ФИФА этика қўмитаси томонидан қабул қилинган, деб ёзади uff.uz.

Унга кўра Блаттер ташкилотнинг аҳлоқ кодексларини бузгани, шахсий манфаат йўлида кимларгадир совға бергани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Блаттер ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошиш ҳамда камомадда айбланган эди. Шунингдек, ташкилот томонидан Платинига тегишли компания ҳисобига 2 миллион франк ўзказилгани ҳам шубҳа остига олинган. Бу маблағ гўёки Платинига тегишли компания 1998 йилдан то 2002 йилга қадар ФИФА ишларини бажаргани учун тўлангани айтилган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *