Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон термаси ҳисобига тўртинчи олтин медални тақдим этди (+видео)

мая 06 / 2017

Картинки по запросу бектемир меликузиев

Бугун, 6 май куни Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати дастлабки финал жанглари ўтказилди. Ўзбекистонлик боксчилар финал баҳсларининг биринчи кунида 4та олтин медалга эгалик қилишди.

Бироз аввал вакилларимиздан Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримовлар олтин медалларни қўлга киритишганини хабар қилган эдик.

Шунингдек, 81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам қозоғистонлик Ерик Алжановни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.

-91 кг вазн тоифасида қатнашган Санжар Турсунов ЖЧ лицензияси учун рингга чиқиб, эронлик Салар Ғуломини 4:1 ҳисобида енгди. Энди у ҳам Гамбургда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди, деб ёзади «Оламспорт». 

Видео: Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *