"Барселона" жамоасини 10 футболчи тарк этиши кутилмоқда

мая 09 / 2019

alt

"Барселона" ёзги трансфер ойнаси вақтида 10 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи.

AS нашрининг ёзишича рўйхатда Самуэль Умтити, Иван Ракитич ва Филипе Коутиньолар ҳам мавжуд.

Илгарироқ ОАВда клуб раҳбарияти Коутиньонинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Жорий йилги мавсумда бразилиялик футболчи барча мусобақаларда жами 52 баҳсда майдонга тушди ва 11 та гол киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етади.

"Сассуоло" ва "Валенсия"дан ижарага олинган Кевин-Принс Боатенг ҳамда Жейсон Мурильолар ҳам ўз жамоаларига қайтишади. Яспер Силессен, Томас Вермален ҳамда Рафинья Алькантара каби футболчилар ҳам трансферга қўйилиши айтилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *