Баҳодир Жалоловдан рақибини жанг тугамасдан нокаутга учратди

мар 16 / 2019

alt

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Калифорния штатида кечган баҳсда вакилимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди.

Америкалик Уилли Харвейга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир неча кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат юртдошимизга сира ҳалал бермади.

Шу тариқа юртдошимиз ўзининг бешинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *