Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказади

мар 18 / 2019

alt

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасидаги рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов тез орада навбатдаги жангини ўтказади.

Маълумотларга кўра, Баҳодир Жалолов апрель ойининг биринчи ҳафталаридаёқ рингга чиқиши кутилмоқда.

“10 апрелга қадар кейинги жангимни ўтказишни режа қилганмиз. Ҳозирча промоутерларим жанг бўлиб ўтадиган манзил ва рақиб бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Имкон қадар рейтинги баланд боксчига қарши жанг қилмоқчиман”, дея гапириб ўтган Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги марта 15 март (Тошкент вақти билан 16 март куни) Калифорнияда Вилли Ҳарвейга қарши рингга чиқиб, 2 раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *