Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистоннинг энг қадимги футбол клубига бош мураббий бўлди

дек 09 / 2019

alt

Бахтиёр Ашурматов расман “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Ушбу лавозимда у жамоада вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб келган Азиза Тўхтабоевни ўрнини эгаллади.

Яқин ўтмишнинг таниқли футболчи бўлган Бахтиёр Ашурматов қўқонлик бўлсада ҳеч қачон ўз шаҳари жамоасида ўйнамаган. У бир қатор маҳаллий ва хорижий клублар, Тошкентнинг “МХСК”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”, Урганчнинг “Хоразм”, шунингдек, Москванинг “Торпедо-Металлург”, Владикавказнинг “Алания”, Самаранинг “Крылья Советов”да тўп сурган. 

Футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг Б. Ашурматов мураббийликни бошлади ва бир қатор яхши натижаларни қайд этди. 2012 йилда “Гулистон” ФК ни биринчи лигадан Ўзбекистон олий лигасига олиб чиқди. Б. Ашурматовнинг асосий ютуғи 2018 йил декабрь ойида “АГМК” клуби билан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганидир.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *