АҚШ президенти Нью-Йоркда бўладиган UFC жангларини томоша қилишга бориши мумкин

окт 31 / 2019

alt

АҚШ президент Дональд Трамп 2 ноябрь куни Нью-Йоркдаги машҳур Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтадиган UFC 244 кечасида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши режалаштирилган. У айни вақтда Нью-Йоркда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жангида ярим ўрта (-77,1 кг) вазн тоифаси юлдузлари Хорхе Масвидал (34-13, 17 КО)  ва Нейт Диас (20-11, 16 КО) ўзаро октагонга чиқишади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри телеграм каналида хабар тарқатди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *