Артур Таймазов Пекин-2008 олимпиадасида қўлга киритган медалидан маҳрум қилинди

апр 06 / 2017

alt

Халқаро Олимпия Қўмитаси Артур Таймазовни Пекин-2008 олимпиадасида қўлга киритган олтин медалидан маҳрум қилди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия Қўмитаси сайтида хабар қилинди.

Таймазовнинг допинг-намуналари қайта текширувдан ўтказилганда, унинг таркибида тақиқланган туринабол ва станозолол моддалари борлиги аниқланган. 

Халқаро Олимпия Қўмитаси расмий веб-сайтида Таймазов билан бир қаторда Украина ва Россия спортчилари ҳам медалларидан маҳрум қилинган. Финалда Таймазовга имкониятни бой берган россиялик Бахтиёр Аҳмедов эса Пекин-2008 олимпиада чемпиони деб эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Таймазов 2000, 2004 ва 2012 йилларда ҳам шоҳсупанинг энг юқори чўққисини забт этган ва унинг бу медаллари сақланиб қолади. Таймазов — икки карра жаҳон (2003, 2006) ва Осиё (2000, 2011) чемпиони.

2016 йилнинг октябрь ойида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўзбекистонлик эркин курашчи Сослан Тигиевни 2008 йилги Пекин Олимпия ўйинлари кумуш медалидан маҳрум қилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *