Александр Свечников Лондонда жаҳон рекордини ўрнатди ва олтин медалга эга бўлди

июл 20 / 2017

alt

Ўзбекистанлик Александр Свечников енгил атлетиканинг найза отиш йўналишида жаҳон рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди. Свечников — 71,01 метрлик натижани қайд этди, деб хабар қилади чемпионат сайти.

Шу тариқа Лондонда ўтаётган пара-атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги олтин медаллар сони учтага етди.

Аввалроқ, Хусниддин Норбеков диск улоқтиришда биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба жахон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Дониёр Солиев узунликка сакрашда олтин медалга сазовор бўлди ва Осиё рекордини янгилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *