"Ал Садд" клуби ярим ҳимоячиси Хави бутсаларини михга илишини эълон қилди

мая 03 / 2019

alt

Қатарнинг “Ал Садд” клубида тўп сураётган испаниялик ярим ҳимоячи Хави жорий мавсум якунлангач бутсаларини михга илишини эълон қилди. У келажакда ўзини мураббийликда синаб кўрмоқчи.

“39 ёшга тўлгунимча футбол ўйнаганим мен учун катта шараф. Энди мен мавсумни юқори нотада якунлашни хоҳлардим. Чунки, бу мен учун футболчилик фаолиятимдаги сўнгги мавсум бўлади. Келажакда мураббий сифатида мени нималар кутаётганини сабрсизлик билан кутяпман”, - дейди Хави.

Маълумот учун, Хави фаолиятининг аксарият қисмини “Барселона” сафида ўтказди. У каталонияликлар таркибида жами 767та ўйинда иштирок этган. 2015 йилда эса “Ал Садд”га кўчиб ўтган эди. У Испания терма жамоаси сафида 133та ўйинда майдонга тушган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *