Зойир Мирзаев Юнусободдаги фожиа қурбонлари оиласига борди

дек 19 / 2019

alt

Хабарингиз бор, кеча Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган бахтсиз ҳодисада вафот этган олти нафар қурувчининг тўрт нафари Қашқадарё вилоятидан бўлган.

Булар:

1. Дияров Анвар Нормуратович - 1986 йилда Яккабоғ туманида туғилган.

2. Абдуллаев Ойбек Тураевич - 1989 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.

3. Равшанов Жонибек Исломович - 1989 йилда Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида туғилган.

4. Абдуллаев Давронбек Ботир ўғли - 1999 йилда Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида туғилган.

Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ва бошқа раҳбарлар марҳумларнинг оилаларида бўлиб, яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришди, деб хабар қилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *