Зоминда бешикдаги бола ёнғинда вафот этди

янв 17 / 2019

alt

2019 йилнинг 15 январь куни соат 09.03да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бахт маҳалласидаги хонадонда ёнғин содир бўлди, деб хабар берди ДЁХХ.

2 та ёнғин ўчириш экипажи соат 09.10 да воқеа жойига етиб борган. Воқеа жойини кўздан кечириш жараёнида уйнинг ётоқхонасида 2 кв.м. майдонда гилам, кўрпа ва бешик ёнаётганлиги аниқланиб, ёнғин шу заҳоти бартараф этилган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда бешикдаги болани ностандарт электр иситиш мосламасига яқин қўйиб, уни назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлганлиги аниқланган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 2018 йилда туғилган М.Д. шифохонада вафот этган.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *