Зомин миллий табиат боғи дам олувчилари қўриқланадиган ҳудудларга кириши вақтинча тақиқланади

июл 15 / 2019

Зомин миллий табиат боғи маъмурияти боғнинг қўриқланадиган ва чегара олди майдонларига кириш тақиқланганини хабар қилади.
 
Боғ маъмурияти ёз мавсумининг иссиқ келиши натижасида қуйидаги қоидаларга риоя қилишни сўрайди:
 
• ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида Зомин миллий табиат боғи ҳудудига келувчи дам олувчилар оқими кўпаяётганлиги муносабати билан ҳудудга ҳар хил турдаги маиший чиқиндиларни ташламаслик;
 
• ўсимлик дунёсининг қизил китобга киритилган кўплаб турларини пайҳон қилмаслик;
 
• айниқса юқори тоғ зоналари (Суфа, Қашқасув, Ирғайлисой) чегара олди ҳудудларидаги табиий бойликларни асраб-авайлаш, энг муҳими ёнғинларни олдини олишда эътиборли бўлиш.
 
“Юқоридаги омилларни эътиборга олиб Зомин миллий табиат боғи маълум муддатга миллий табиат боғининг қўриқланадиган ҳудудлари ва чегара олди майдонларининг табиий ҳолатини асраш ва ёнғин хавфини олдини олиш мақсадида вақтинча дам олувчилар оқимини қўриқланадиган ҳудудларга киришини тақиқлайди”, - дейилади хабарда.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *