Жорий йилнинг ўтган даврида солиқ идораларига 6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган

ноя 10 / 2016

alt

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида солиқ идораларига 6 минг 192 мурожаат келиб тушган бўлса, унинг 6 мингдан ортиғи давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз вақтида кўриб чиқилган. 190 тасида келтирилган масалалар давлат солиқ хизмати органлари ваколатига кирмаслиги сабабли тегишлилиги бўйича бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга юборилган.

Мурожаатларнинг қарийб 36 фоизи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда келиб тушган бўлиб, улар ҳам тегишли тартибда кўриб чиқилган.

«Ишонч телефонлари» орқали 800га яқин мурожаат тушган. Уларнинг аксариятини савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб терминал аппаратлари ишлатилмаётганлиги билан боғлиқ масалалар ташкил этган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилади.
UZ24: Хабар ва янгиликларниƒ‚‚‚‚ Facebookƒ‚‚‚‚ ҳамдаƒ‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *