Жорий йилнинг 11 ойида ХТВ 16,8 трлн. сўм маблағ ишлатган

дек 20 / 2019

alt

2019 йилда халқ таълими тизимига давлат бюджетидан жами 18,1 трлн. сўм (2018 йилга нисбатан 53,3%га кўп, 11,8 трлн. сўм) ажратилган бўлиб, жами давлат бюджети харажатларининг 15,2 фоизини (2018 йилда 17,1 фоиз) ташкил этади, деб хабар қилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 13,6 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 42,6 фоизга кўп), ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 3,4 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 48,0 фоизга кўп), бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 1,1 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 16,0 фоизга кўп) ажратилган.

Шунингдек, жорий йилда халқ таълими тизимига 11 ой мобайнида жами 17,2 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 16,8 трлн. сўмни (97,7 фоиз) ташкил этган.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 13,0 трлн. сўм ажратилган, ижроси 12,5 трлн. сўм, яъни 96,2 фоизга бажарилган.

Ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 3,2 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 3,0 трлн. сўм, 93,8 фоизга бажарилган.

Бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 1,1 трлн. сўм ажратилган бўлиб, ижроси 1,0 трлн. сўмга ёки 93,1 фоизга бажарилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *