Жорий йилда Қашқадарёда қуриладиган уйларнинг 1106 таси кам таъминланган оилаларга берилади

янв 06 / 2020

alt

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказилди, деб хабар қилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Брифингда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги режалар ҳақида маълумот берди.

Зойир Мирзаев 2020 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 16 қаватли уй-жойлар қурилиши ҳақида маълумот берган.

Маълумотга кўра,  1700 та хонадондан иборат  9/16 кўп қаватли хонадонлар барпо этилади.

Уйларнинг 1106 таси кам таъминланган оилаларга ажратилади.

– Уйларни  қуришда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланамиз. Лекин пишиқ ғиштни ишлатмаймиз. Бу экологияга зарар, – дейди Зойир Мирзаев.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *