Жомбой ва Булунғур туманларида 50 дан ортиқ эҳтиёжманд хотин-қизларга электр маиший техника жиҳозлари берилди

авг 19 / 2016

alt

Тадбирларда федерация томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, имконияти чекланган инсонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди, уларга байрам совғалари топширилди.

Жумладан, Жомбой ва Булунғур туманларида истиқомат қилаётган 50 дан ортиқ хотин-қизга электр маиший техника жиҳозлари, 4 нафарига саломатлигини мустаҳкамлаши учун юртимиздаги санаторияларга йўлланма берилди.

Ижтимоий акция доирасида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идоралари ходимлари оилаларига ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли талаба ва ўқувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясикенгаши томонидан таъсис этилган стипендиялар, ўқув қуроллари топширилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида вилоятда 400 га яқин хотин-қиз, эҳтиёжманд оилага маиший техника ва уй-рўзғор буюмлари, санаторияларга йўлланмалар берилиши, 30 дан ортиқ ёшга касаба уюшмалари стипендияси тақдим этилиши кўзда тутилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *