Жиззахда туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилди

июн 04 / 2019

Зарбдор тумани “Мустқаллик” маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида уч ўғил чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади. Ота-онаси эгизакларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмларини қўйишди.
 
Хабарда айтилишича, чақалоқлар соғлом ва тетик, вазн ва бўйи меъёрда ўсмоқда, улар доимий тиббий назоратда.
 
Жорий йилда вилоятнинг Шароф Рашидов ҳамда Зомин туманларида ҳам уч эгизаклар дунёга келган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *