Жиззахда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 259 трансформатор капитал таъмирланди

окт 11 / 2016

alt

"Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти тизимида 2016-2017 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган режага мувофиқ, жорий йилда 259 трансформатор мукаммал таъмирланди

Мавсумга тайёргарлик кўриш доирасида 2 нимстанция, қарийб 5 минг километр ҳаво тармоқлари ва 823 трансформатор пункти жорий ва мукаммал таъмирланди. Ўта катта юкланиш билан ишлаётган трансформаторлардан 12 таси юқори қувватлисига алмаштирилди. 

Ҳозирга қадар 13 трансформатор, 55 тонна трансформатор мойи захирага қўйилди. 

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ходимларидан иборат 52 тезкор бригада ташкил этилиб, 15 €œDamas€ ва 6 юк автомашинаси шай ҳолатга келтирилди. 

Жорий йилнинг ўтган даврида республика манзилли дастурига мувофиқ, 9,8 километр электр узатиш тармоғи янгидан қурилиб, 12 трансформатор пункти ўрнатилди. Замонавий трансформаторлар ўрнатилиши, тақсимлаш, хизмат кўрсатиш тизимидаги технологик янгиланишлар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришда бош омил бўлаётир. 

Хавфсизлик чораларини кўришда туман, шаҳар корхоналари ва тармоқ бўлимларидаги 100 дан зиёд нимстанциянинг фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат фойдаланиш тартиблари ишлаб чиқилиб, ходимлар билан машғулотлар ўтказилди. Туманлардаги электр таъминоти корхоналари ва нимстанцияларга масъул шахслар бириктирилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *