Жиззахда аттракцион қулаши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

июн 29 / 2019

 

Бош прокуратураси Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» болалар истироҳат боғидаги аттракционда рўй берган ҳодиса юзасидан маълумот берди.
 
28 июнь куни соат 12.30 ларда Жиззах шаҳар, «Наврўз» маҳалласи ҳудудидаги «Истиқлол» болалар истироҳат боғидаги ЯТТ «Маматқулов Бурхон»га қарашли «Учар тарелка» аттракциони айланаётган вақтида аттракционнинг «тарелка» қисми таянч ўқига пайвандлаш чокидан узилиши оқибатида 7 метр баландликдан ерга қулаб тушган бўлиб, 8 нафар мижоздан бир нафари, 20 ёшли қиз «ҳаёти учун ҳавфли бўлган оғир тан жароҳати» олиб воқеа жойида вафот этган.
 
«Учар тарелка» аттракциони 2019 йил март ойида «Истиқлол» болалар истироҳат боғига ўрнатилган бўлиб, ЯТТ «Маматқулов Бурхон» томонидан фойдаланиб келинган.  
 
Ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *