Жиззахда 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этди

ноя 20 / 2019

alt

19 ноябрь куни соат 07:30ларда Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўзининг телеграм каналида.   

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *