Жариманинг 70 фоизи тўланса, қолганидан озод бўлиш мумкин

авг 06 / 2019

alt

Ҳуқуқбузар жарима солиш ҳақида қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилмоқда. Бугун қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар қилди.
 
Кодексга янги киритилаётган 332-1 моддага кўра:
 
маъмурий жарима суд томонидан тайинланганда;
 
жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;
 
ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ушбу тартиб қўлланилмайди.
 
Маълумотларга кўра, ўтган даврда Ички ишлар органлари томонидан солинган жарималарнинг ихтиёрий равишда тўланган кўрсаткичлари баланд эмас. Бу кўрсаткич 2017 йилда 43 фоизни, 2018 йилда эса 55 фоизни ташкил этган.
 
Хорижий мамлакатлар қонунчилигида (Англия, Франция, Испания, Италия, Россия, Қозоғистон каби) ҳуқуқбузар жариманинг 70 ёки 50 фоизини қонунчиликда белгиланган муддатда (жойнинг ўзида ёки 7, 15, 20 ёҳуд 21 кунда) тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. 
 
Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, кучга киради ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарорларга тадбиқ этилади.
 
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни тўлаш масаласи фуқароларни нисбатан кўпроқ безовта қилишини инобатга олиб, кемералар билан боғлиқ жараёнда муаммолар келиб чиқмаслиги учун лойиҳа устида кўпроқ тортишишга тўғри келди, деб ёзади депутат.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *