Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги "Selfi Mening Prezidentim" қўшиғи бўйича суриштирув ишлари бошланди

дек 28 / 2018

alt

27 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассаси томонидан миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ва 2018 йил якунлари доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир ниҳоясида Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги «Selfi Mening Prezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув ишлари бошлангани маълум қилинди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоровнинг «Kun.uz»га маълум қилишича, суриштирув натижалари ОАВда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг Президент Шавкат Мирзиёевни мадҳ қилиб куйлаган «Selfi Mening Prezidentim» қўшиғига ишланган клип декабрь ойининг иккинчи яримидан «Zo‘r TV» телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Аввалроқ, ушбу қўшиқ учун «Ўзбекконцерт» Бадиий кенгашидан расмий рухсат олинмагани маълум қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *