Жанубий кореялик офтальмолог-шифокорлар Фарғона аҳолисини тиббий текширувдан ўтказмоқда

ноя 08 / 2016

alt

Фарғона вилояти офтальмология шифохонасида Корея Республикасининг "Vision Carе Servise" халқаро ташкилоти офтальмолог-шифокорлари аҳолини тиббий текширувдан ўтказмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Ўтган йили мазкур шифохонада Жанубий кореялик шифокорлар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказган эди. Кўрик давомида 100 дан зиёд бемордаги катаракта бартараф этилди ва кўз гавҳари сунъийсига алмаштирилди.

Бу йилги акцияда ҳам ушбу вилоятлардан келган беморлар Жанубий кореялик малакали шифокорлар кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган касалликлар жарроҳлик амалиёти билан бартараф этилаётир.

Фарғона вилояти офтальмология шифохонасидаги шароитлар, замонавий асбоб-ускуналар тиббий кўрикнинг самарали ўтишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жанубий Кореядан келган малакали шифокорлар томонидан ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари вилоят шифокорларининг тажриба ва маҳоратини янада оширишга хизмат қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *