Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлиги тўсатдан текширилмоқда (фото)

мар 27 / 2019

alt

26 март куни эрталабдан мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг фармойишига кўра Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари юқори жанговар шайлик ҳолатларига келтирилди. Бу ҳақда Мудофа вазирлиги  матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини тўсатдан текшириш режасига асосан, Қуролли Кучлар Бош штаби томонидан вазирлик бўлинмаларининг жанговар шайлик даражаси босқичма-босқич тарзда ўқув синовларидан ўтказилмоқда. Бу галги текширувга Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг барча ҳарбий бўлинмалари жалб этилди. Ўқув машқлари жорий йилнинг 26-29 март кунлари Қашқадарё вилоятидаги “Муборак” ва “Нуристон” полигонларида, шунингдек, ҳарбий округнинг бошқа ҳудудларида бўлиб ўтади.

alt

Текширувларнинг асосий мақсади – бўлинмаларнинг жанговар шайлиги ва жипслигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ҳарбий қисмлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг ўқув-жанговар вазифаларни бажара олишга тайёргарлигини назоратдан ўтказишдан иборат.

alt

Тўсатдан текширувнинг биринчи куни юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилган бўлинмаларнинг белгиланган ҳамда нотаниш ҳудудларга ҳаракатланиши ва олиб ўтилиши масалалари амалда бажарилди. Шундай қилиб, баъзи бўлинмаларнинг шахсий таркиби Ҳаво хужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳарбий авиацияси ёрдамида ҳаво орқали олиб ўтилиши таъминланди. Қолган бўлинмалар штатдаги ҳарбий техникаларда узоқ масофаларга марш уюштирди.

alt

Синов давомида бўлинмалар билан узлуксиз ва доимий бошқарувни ташкил этишга асосий эътибор қаратиляпти. Хавфсизлик талабларига, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг соз ва шайлигига қатъий риоя қилиняпти.

Ушбу тадбирларда иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларнинг барқарор ахлоқий-руҳий ҳолати қўйилаётган ўқув-жанговар вазифаларни сифатли бажаришга имкон яратяпти.

alt

Мажмуавий текширувларда Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг ҳудудий бўлинмалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

alt

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг кўрсатмасига мувофиқ, 2018 йилнинг ноябрь ойида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги биринчи марта кенг кўламли тўсатдан текширувдан ўтказилган эди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *