Жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш юзасидан амалий тактик машғулот ўтказилди

фев 15 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 13-14 февраль кунлари 2019 йил учун мўлжалланган ўқув машғулотлари юзасидан, Қизириқ туманида, Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўлинмаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати UZ24’га маълум қилди.

alt

Ўқув машғулоти, шаҳар-туман ҳудудида яшовчи аҳолига Террористик ҳаракатларни содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш, шунингдек, ғаразли ниятларда ўзганинг автоуловини олиб қочган шахсни қўлга олиш бўйича машғулотларини ўтказишди.

alt

Ушбу тадбирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жанговар шайлик даражаси оширилиб, амалий кўникмалар ҳосил қилинди. Туман ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир  бўлганида шахсий таркиб томонидан тўғри қарор қабул қилиши ва белгиланган вазифа ва топшириқларни маҳорат билан бажаришлари, ИИВнинг махсус режаларига асосан вилоятнинг Қизириқ туманида Фавқулоддаги ҳолатларда  Ички ишлар органларига юклатилган вазифани бажариши юзасидан тайёргарлиги, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқарув органлари, вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ҳамкорлигида, ўта хавфли ва қуролланган жиноятчилар ҳамда улар томонидан гаровга олинган фуқароларни озод этиш юзасидан қўмондонлик штаб ҳамда махсус-тактик  ўқув машғулотлари давомида ишларни тўғри ташкиллаштирилиши ўқув машғулоти давомида ўрганилиб, амалда синовдан ўтказилди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *