Жамоат транспортларида ўқитувчилик касбини улуғловчи ижтимоий рекламалар пайдо бўлди

мар 18 / 2019

alt

Халқ таълими вазирлиги «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий акция ташкиллаштирди. Жумладан, пойтахтимиз кўчаларида ҳаракатланаётган жамоат транспортларида ўқитувчи касбини улуғловчи ижтимоий рекламалар пайдо бўлди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилади.
 
Маълумот учун, «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий алоқаларини белгилайди. Қонун лойиҳасида таълим муассасаларида ўқитувчиларининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилишига ҳам эътибор қаратилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *