Жалақудуқда кафе ходими ўзи ишлайдиган жойга ўғирликка тушди

янв 08 / 2020

alt

Туялас маҳалласидаги кафеларнинг бирига дераза ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган.

Кафедаги ичида15 млн. сўм пуллари бўлган темир сейф ва кузатув камера ёзувлари сақланувчи хотира блокини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

 

Ҳолат бўйича Жалақудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни шу кафеда ишловчи 27 ёшли Д.Ю. содир этганлиги аниқланди. Ундан темир сейф, кузатув камера ёзувлари сақланувчи хотира блоки ва 5,5 млн. сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *