Жахонгир Ортиқхўжаев бузилган 78-уй эгаларининг муаммоларини ҳал қилиш учун 25 майгача муддат белгилади

мая 22 / 2019

20 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жаҳонгир Ортиқхўжаев илгари анҳор бўйида жойлашган ва бузилган 78-уй эгалари билан учрашди. Ҳозирги кунда учрашув иштирокчилари янги манзилда – Қозиробод кўчасида яна ўша анхор бўйидаги 7 та хонадонларнинг эгалари бўлишди.
 
Учрашувга янги уйлардаги коммуникация хизматларининг қисман уланмаганлиги сабаб бўлди. Айни пайтда ушбу уйларда газ ва электр таъминоти йўлга қўйилган. Сув таъминоти эса ҳокимият масъуллари сўзларига кўра, марказий каналга уланган бўлиб, тез орада тўлиқ йўлга қўйилади. Шунингдек, собиқ 78-уй бошқа аҳолисининг Қори Ниёзий кўчасидаги уйларга кўчиши масаласи кўтарилди. Бироқ, бугунги кунда янги уйларда қурилиш ишлари давом этаётгани сабаб, у ерга кўчиб ўтишнинг имкони йўқ.
 
Фуқаролар янги уйга кўчиш жараёнининг  кечикаётганлиги ва шу туфайли ҳозирда яшаётган уйларининг ижара хақи ошаётгани туғрисида ҳамда якуний таъмирлаш ишлари билан боғлиқ ноқулайликлар хақида ўз муаммоларини маълум қилишди. 
 
Учрашув давомида Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев ушбу камчиликларга йўл қўйган, янги уйлар топширилишининг кечикишига сабабчи бўлган ва бошқа коммуникацион ва таъмир ишлари бўйича сусткашликка йўл қўйган тегишли мутасаддиларни танқид қилди.
 
Барча камчиликларни бартараф этиш учун 25 май шанба кунигача муддат белгиланиб, ижара хақи тўлови муамоси ҳам ижобий ҳал қилинди. Кўчиш ва мебелларни ташиш учун транспорт билан ҳам таъминлаш хақида кўрсатма берилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *