Zeromax тарихи ва қулашига бир назар

янв 08 / 2019

alt

Швейцарияда рўйхатдан ўтган Zeromax ширкати Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тўқимачилик саноати, транспорт, шунингдек, нефть, газ ва олтин қазиб чиқариш билан шуғулланган.

2005 йилда ишга туширилган Zeromax нефт ва газ ширкати таркибидаги UzGazOil АЁҚШлари, кўп ўтмай, хизмат ва маҳсулот сифати борасида бошқаларга ўрнак бўлган ёнилғи шохобчаларига айланди.

2008 йилда Zeromax эълон қилган расмий рақамларга кўра, ширкат активлари ўшанда 3298 миллиард Швейцария франки (қарийб 4,5 миллиард АҚШ доллари)ни ташкил қилган.

Бироқ 2010 йил мартида Zeromax касодга учрагани эълон қилинди ва унга тегишли барча мол-мулкка ҳибс қўйилди.

2010 йилнинг май ойида Ўзбекистонда Zeromax фаолияти тўхтатилди, ширкатга тегишли мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинди ва ширкатнинг банклардаги ҳисоблари музлатилди.

Ўзбекистон халқи орасида "Одилбой" номи билан танилган Миродил Жалолов эса 2010 йил сентябрида Zeromax ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиб, барча ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган пайтда ҳибсга олинган эди.

Zeromax активлари ва АЁҚШлари UzGazOil миллий холдинги тасарруфига ўтказилган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *