Юқори Чирчиқ туманида қандли диабет билан назоратда турган болаларга бепул дори-дармонлар тарқатилди

ноя 09 / 2016

alt

Юқори Чирчиқ туманида 14 ноябрь - Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни муносабати билан "Биргаликда кучлимиз - ҳамжиҳатликда курашайлик" шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали томонидан ўтказилган акцияда вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, соғлиқни сақлаш бошқармаси, эндокринология диспансери мутахассислари, болалар ва ота-оналар иштирок этди.

ЎзА хабар беришича, акция доирасида вилоят эндокринология диспансерида 1-тур қандли диабет касаллиги билан назоратда турган 40 бемор болага витаминлар, тиббий санитария-гигиена воситалари, таркибида фруктоза сақловчи ширинликлар ва дори-дармонлар тарқатилди. Ота-оналар томонидан берилган саволларга эндокринология диспансери мутахассислари атрофлича жавоб қайтарди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *