Юнусободда фожиа, тўрт кишининг жасади топилди

дек 18 / 2019

alt

Аввал хабар қилинганидек, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда вазият вужудга келган эди.

Айни пайтда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан юзага келган ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида ҳозиргача тупроқ остидан тўрт кишининг жасади олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

1.      Ж.Равшанов – 1989 йилда туғилган.

2.      Т.Абдуллаев – 1957 йилда туғилган.

3.      Д.Абдуллаев – 1999 йилда туғилган.

4.      4. А.Диёров – 1986 йилда туғилган.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *