ЙПХ ходимининг йўлларда «пистирмада ўтириш»и тақиқланади

дек 06 / 2018

alt

Йўлларда яширинча назорат олиб бориш (содда қилиб айтганда – «пистирмада ўтириш») тақиқланди. Энди ҳайдовчи қатнов қисмида ҳаракатланаётган пайтда ЙПХ ходимини кўриш имконига эга бўлиши керак.

Ходим патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, уни хизматга алоқаси бўлмаган бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатган ёхуд хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ҳақиқий ҳисобланмайди. Ходим шахсий автомашинасига «радар» ўрнатишга ҳақли ёки ҳақли эмаслиги масаласи қабул қилинган ҳужжатда узил-кесил ҳал этилмаган.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *