ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориши тақиқланди

дек 04 / 2018

alt

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:

– транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

– ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;

– ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;

– ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикровкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *