"Ёшлар куни" доирасида пойтахтда ўтказиладиган оммавий-кўнгилочар тадбирлар рўйхати эълон қилинди

июн 20 / 2019

alt

"Ёшлар куни" доирасида 22-30 июнь кунлари пойтахтда 20 га яқин йирик оммавий-кўнгилочар тадбирлар, фестивал ва марофонлар, турли ёшлар акциялари ташкил этилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тадбирлар рўйхатини эълон қилди:
 
– 22-23 июнь кунлари А.Навоий номидаги опера ва балет театри олд майдонида замонавий ёш мусиқа ижрочилари иштирокида “I love music” фестивали;
 
– 27-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг барча туманлардаги маданият ва истироҳат боғларида ҳамда хиёбонларда “Ёшлар сайллари”;
 
– 29 июнь куни “Youth Day” номли оммавий югуриш марафони, Халқлар дўстлиги майдонида “Мусиқа - жанговар сафда” шиори остида Марказий ҳарбий оркестр концерти;
 
– 29-30 июнь кунлари пойтахт ёшларига байрамона кайфият улашиш мақсадида “Тошкент сени севади” шиори остида Сайилгоҳ кўчаси ва Халқлар дўстлиги майдонида “Youth Day” гала-концертлари, “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви;
 
– 30 июнь куни “Ёшлар-картинг” оммавий-спорт мусобақалари, “Humo” муз саройида “Ёшлар симфоник оркестри”нинг “Ёшлар куни”га бағишланган концерти, Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Мард ўғлон” давлат мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *