Ёшлар иттифоқи раиси кечаги хайп мавзуга айланган видеога фикр билдирди

ноя 22 / 2019

alt

Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев иттифоқ фаоли Рухсора Машарипованинг кечаги оммавий хайп мавзуга айланган Андижондаги чиқиши бўйича муносабат билдирди.

Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича “Асалнинг ҳам ози ширин” деган гап бор. Халқ бундай чиқишларни ёқламайди. У ўзгарган. Эмоцияларни жиловлай олиш керак. Ёшлар аниқ мақсад билан ҳаракат қилишни ўрганайлик.

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи раиси мақтовлар кўпайса, ишдан барака қочиши, дангасалашиб, ҳеч ким ўз устида ишламай қўйиши ҳақида гапирган ва бундай ортиқча мақтовлар халққа эриш туюлишини айтган.

“Унинг шаънига тегишли гаплар айтишингизни истамас эдим, – дея сўзини давом эттирган Алишер Саъдуллаев. – Майли фикрини билдирсин, биз уни эшитайлик, тегишли хулоса қилайлик, аммо бирлашиб қоралаб ташламайлик. Фикр ёки сўз қандай бўлмасин, уни эшита олишимиз керак хоҳ танқид, хоҳ мақтов бўлсин.  Унга тенгдошларидан бўладиган босимни ҳис қиляпман. У бир куни бу вазиятни тушуниб етишига ишончим комил, аммо биз бироз вазмин ва бағрикенг бўлишимизни хоҳлар эдим”.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятида бўлган ва вилоят ҳокими иштирок этган йиғилишда Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, хоразмлик Рухсора Машарипованинг сўзга чиққани ҳамда Андижон ҳақида билдирган баландпарвоз гаплари акс этган видео ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама ва кўплаб танқидий фикрлар билдирилишига сабаб бўлди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *