"Ёш китобхон" танлови давом этади: Бугун 15-19 ёшлилар беллашади

июл 13 / 2018

alt

Хабарингиз бор, 12 июль куни “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бутун республикамиз бўйлаб ўз ишини бошлаган эди. Кеча 20-30 ёш тоифасидагилар саралаш босқичи тест синовларидан ўтишган бўлса, бугун 15-19 ёшлилар ўз билимларини синаб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, “Ёш китобхон” танлови бу йил иккинчи марта ўтказилмоқда. Ушбу танловнинг саралаш босқичини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги , Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, ҳамда уларнинг маҳаллий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек ОТМ проректорлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари газета-журналлар бош муҳаррирлари ҳамкорликда ташкил этишмоқда.

Бугун ҳам “Ёш китобхон” танловнинг саралаш босқичи иштирокчилари ҳар бир вилоят ва туман-шаҳарларда ташкил этилган, керакли жиҳозлар билан жиҳозланган махсус хоналарда тест синовларини топшириш учун жам бўлишди. 

Иштирокчиларга тест топшириш қоидалари бўйича тушунтириш берилади. Эслатиб ўтамиз, тест синовида ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига 25 дақиқа вақт давомида жавоб беришлари лозим.

Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан белгиланади. Иштирокчилар натижалари сақлаб қолинади (электрон кўринишда ва имзоланган ҳолда қоғозда). Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
“Ёш китобхон” танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш осқичлари шу тартибда кетма-кет уч кунда ўтказилади. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази  UZ24 га хабар бермоқда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *