Йигит синфдошларининг сўкишларидан кейин уларни пичоқлаган

дек 14 / 2019

alt

Джиззах вилоятининг Арнасой тумани, “Зарафшон” қишлоғи фуқаролар йиғинида яшовчи синфдошлар А.П. ва У.К. ичкилик ортидан аввал зўравонга, кейин жабрланувчига айланди, хабар қилади “Постда.уз”.

Маълум бўлишича, воқеа маст синфдошларнинг шу қишлоққа истиқомат қилувчи Х.Ж.ни уларнинг олдига тез етиб келишини талаб қилишидан бошланган.

Х.Ж. чақириққа эътибор бермаган. Синфдошлар уни сўкиб, ҳақорат қила бошлаган аччиқланган Х.Ж. шу атрофдаги турар жойдан ошҳона пичоғини олиб чиқиб, сўккан синфдошларидан бирининг чап биқинига икки марта, бошқасининг елкасига бир марта тиғ урган.

Жабрланувчилар туман тиббиёт бирлашмасининг жароҳлик бўлимига ётқизилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *