Қоракўлда содир бўлган ЙТҲ 19 ёшли қизнинг ўлими билан тугади

мая 20 / 2020
alt
Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудида 19 май куни "Нексия" русумли транспорт воситасини бошқараётган эркак тезликни меъёрдан оширганлиги туфайфи, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Лаcетти" русумли автомобил билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Хабарда ёзилишича, М.Ж.(эркак) нинг эҳтиётсизлиги оқибатида "Нексия" русумли транспорт воситаси олд ўриндиғида ўтирган йўловчи З.Н.нинг ҳаётдан эрта кўз юмушига сабабчи бўлди. Aниқроқ айтганда, 2001й.т (қиз бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
  
Ушбу автомобил ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи С.A. (аёл) тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
 
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *