Яқин қариндошлар ўртасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади

дек 04 / 2018

alt

Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади.

Тирик яқин қариндош донорлар ота-оналар, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан, асраб олинганлар), бува ва бувилар, набиралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар бўлиши мумкин.

Трансплантация фақат Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Тошкент шаҳар нефрология шифохонасида амалга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *